Ўзбекистон иқтисодий комплексидаги 297 нафар раҳбар маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича ишларда сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйгани учун ишдан олинди. «Маҳаллага тушиб, одамларимиз ва тадбиркорлар муаммосини ҳал қилмаган раҳбар ишламайди», — деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистонда камбағал оилаларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади. Маблағ кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун берилади.
Ўзбекистонда 2024−2025 йилларда тажриба тариқасида, оғир аҳволдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида жойлардаги ташкилотларининг 14 мингта раҳбари ва уларнинг ҳар бир ўринбосарига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.
Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади. У камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига етиб боришини ва топшириқлар ижросини назорат қилади.
Ўзбекистонда бош вазир ўринбосари бошчилигида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланувчи комиссия тузилади. У туманлардаги раҳбарлар фаолиятига баҳо беради ва ҳар ой президентга ахборот киритади. Комиссиянинг вилоят ва туман бўлимларига ҳокимлар бошчилик қилади.
Энди камбағал оилаларда камида 1 нафар олий маълумотли киши бўлиши учун шароит яратилади. Бунинг учун, хусусан, ОТМларга киришда грант баллининг 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади. Ўзлаштириш кўрсаткичи 80 фоиздан баландлар эса фоизсиз таълим кредити олади.
Камбағал оилаларнинг ишга лаёқатли аъзоларида билим ва кўникма кам, бола парвариши туфайли эса аёлларнинг 43 фоизи ишга бора олмайди. Президент камбағалликни фақат пул тарқатиш билан ҳал қилиб бўлмаслигини айтди ва муаммо сабаби ҳар хил экан, ечимлари ҳам алоҳида бўлиши кераклигини таъкидлади.
Раҳбарлар камбағал оилалар хонадонига кириб, шароитни ўз кўзи билан кўрсагина натижа бўлади, деди президент. Энди вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилиши маълум қилинди.
Президент Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланиши ва бу борада «жуда катта» «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури тайёрланаётганини айтди. Жамшид Қўчқоровнинг тизими оилаларни камбағалликдан олиб чиқишга масъул этиб белгиланди.
Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизими қайта кўриб чиқилади. Ҳар йили 50 та маҳалла танлаб олиниб, камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади. Шунингдек, бу ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифасига айланади. Эҳтиёжмандларни ишга олган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади.
Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя масаласи Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги зиммасига юкланади, деди президент. Ҳозир камбағаллик масалалари билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги шуғулланади, олдин бунга Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги жавоб берган.
Шавкат Мирзиёев 2023 йил якунига қадар камбағаллик даражасини 14 фоиздан 12 фоизга тушириб, 200 мингга яқин оилани камбағалликдан чиқариш мумкинлигини таъкидлади. Давлат раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш ва имтиёзли ресурсларнинг етиб боришини осонлаштириш бўйича чора-тадбирларни эълон қилди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳукуматнинг камбағалликка қарши курашишдаги асосий йўналишларини маълум қилди. Унга кўра, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, қишлоқларда тадбиркорликни яхшилаш, инфраструктурани ривожлантириш ҳамда урбанизацияни қўллаб-қувватлаш устувор йўналишлар ҳисобланади.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров мамлакатда камбағаллик даражаси камайиб бораётгани, бироқ аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш билангина уни қисқартириб бўлмаслигини таъкидлади. «Камбағалликни қисқартириш барча вазирликларнинг асосий масаласига айланса, барқарор натижаларга эришамиз», — деди у.
Хитой тажрибаси асосида камбағалликдан чиқариш дастури (йўл-транспорт ва бошқа инфратузилмани яхшилаш бўйича) Ўзбекистоннинг 14 туманида, жумладан, Тошкентнинг Чилонзор туманида ҳам амалга оширилади. 2024 йилдан бошлаб ушбу дастур бутун республика бўйлаб жорий этилиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ўтган йили 1 миллион нафар, 2023 йилнинг биринчи чорагида 210 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилганини маълум қилди.
Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманни камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Корхоналар билан малакали ишчилар тайёрлаш бўйича шартномалар тузилади. Президент кредит ва субсидиялар ажратиш тартибини ўзгартириш бўйича топшириқ берди.
Президент топшириғи билан 2023 йилда тадбиркорликни кенгайтириш учун кредит миқдори 225 млн сўмдан 300 млн сўмгача оширилади. Деҳқон хўжаликларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит бериш мумкин бўлади. Қолаверса, кредит олиб яхши натижа кўрсатган оилавий тадбиркорлар яна кредит олишига имкон берилади.
Ўзбекистон асосий ресурслар нархи кескин ошгани сабабли қашшоқлик даражаси ўсиши хавфи юқори бўлган давлатлар қаторига киради, дея маълум қилди БМТТД.
Жаҳон банки Ўзбекистонда қашшоқликка қарши курашиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига бағишланган ёш фотосуратчилар ўртасидаги қўшма танлов натижаларини сарҳисоб қилди. «Газета.uz» фотографлари Мадина Аъзам ва Евгений Сорочин танловнинг асосий ва махсус совринини қўлга киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг